Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ҚҚСнинг «нол» ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

ҚҚСнинг «нол» ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди

Фото: Xabar.uz

Адлия вазирлиги Қўшилган қиймат солиғининг «нол» ставкаси қўлланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатини давлат рўйхатидан ўтказди.

Президентнинг 2025 йил 4-сентябрдаги Фармонига асосан 2026 йил 1 январдан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (пахта ва ғалладан ташқари) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғининг «нол» фоизлик ставкаси қўлланилади.

Шунга кўра, ҚҚСнинг «нол» ставкаси қўлланиладиган 516 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган маҳсулотларни етиштириш учун харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган ҚҚС суммаси қайтариб берилади, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига мазкур маблағлар 3 кун ичида автоматлаштирилган тартибда қайтарилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг