Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UZCARD Қирғизистoнга трансчегаравий ўтказмалар юборувчилари учун «Омадли ўтказма» акциясини эълон қилади

UZCARD Қирғизистoнга трансчегаравий ўтказмалар юборувчилари учун «Омадли ўтказма» акциясини эълон қилади

UZCARD Қирғизистоннинг Elcard карталарига UZCARD карталаридан пул ўтказмаларини (P2P) амалга ошираётган фойдаланувчилар учун «Омадли ўтказма» совринли акцияси бошланганини эълон қилади. 500 000 сўмдан бошлаб амалга оширилган ҳар бир ўтказма автоматик равишда қимматбаҳо совринлар — пул сертификатларидан тортиб энг янги iPhone 17 Pro смартфонларигача — ютиб олиш имкониятига айланади.

Бугунги кунда Elcard карталарига ўтказмаларни ҳамкор банклар — Unired (Universalbank), Xazna (Xalq banki) ва Mavrid (Mikrokreditbank) иловалари орқали юбориш мумкин. Мижозларга янада қулай бўлиши учун ўтказма функцияси ҳар бир иловада алоҳида жойлаштирилган: Unired иловасида — бош саҳифада, Xazna иловасида — ўтказмалар бўлимида, Mavrid иловасида эса — халқаро операциялар қаторида.

Транзакция тасдиқлангандан сўнг, тизим томонидан ўтказмага акцияда иштирокини тасдиқловчи ноёб идентификатор бириктирилади. Фойдаланувчилар тўпланган имкониятларини UZCARD’нинг расмий Telegram-боти орқали текширишлари мумкин: https://t.me/p2p_uzcard_bot.

Акция якунларига кўра ғолиблар аниқланади ва уларга уч дона iPhone 17 Pro ҳамда 5 000 000 сўмдан ўн дона пул мукофоти топширилади. Ютуқлар акция амал қилиш давомида шартларга мос равишда бажарилган барча ўтказмалар орасида ўйналади.

Акция 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 31 январгача давом этади ва UZCARD ҳамда Қирғизистоннинг миллий тўлов тизими Elcard ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. Икки томон ўртасида имзоланган келишув икки давлат ҳудудидаги миллионлаб фойдаланувчилар учун тўғридан-тўғри, қулай трансчегаравий ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини яратди.

«Омадли ўтказма» акциясини йўлга қўйиш орқали UZCARD трансчегаравий хизматларнинг аҳамиятини яна бир бор таъкидлайди. Бундай хизматлар оилаларни қўллаб-қувватлаш, алоқаларни мустаҳкамлаш ва масофага қарамасдан яқин бўлишга ёрдам беради. Компания қулай ва хавфсиз рақамли хизматларни танлаган фойдаланувчиларни рағбатлантириш билан бирга, ўз технологик имкониятларини кенгайтиришда давом этмоқда.

Батафсил маълумот: www.uzcard.uz сайтида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг