«WАY II MANAGEMENT» МЧЖ инвестиция платформалари соҳасидаги тартибга солиш қумдонига қабул қилинди
2026 йил 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги «WАY II» компаниясини инвестиция платформалари йўналиши бўйича «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатга олди. Компания мазкур соҳада ушбу режимнинг биринчи иштирокчисига айланиб, Ўзбекистон Республикасининг замонавий инвестиция бозорини ривожлантириш учун янги истиқболлар очмоқда.
«Тартибга солиш қумдони» — бу амалдаги бозор шароитида молиявий инновацияларни жорий этиш ва синовдан ўтказиш имконини берувчи махсус механизмдир. Инвестиция платформалари соҳаси учун бу режим фонд бозорига чиқиши мураккаб ёки ҳали эрта бўлган кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига инвесторлардан тўғридан-тўғри капитал жалб қилиш имкониятини яратади.
WAY II компанияси инвесторлар ҳамда тадбиркорлик субъектларини ягона тизимда бирлаштирадиган WAY INVEST инвестицион рақамли платформаси оператори сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда. Way Invest мобил иловаси орқали фойдаланувчилар смартфон ёрдамида инвестиция киритиш, инвестиция портфелини реал вақт режимида кузатиш ва ўз активларини самарали бошқариш имкониятига эга бўладилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter