Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилда 248 нафар фуқаро иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган – вазирлик

2025 йилда 248 нафар фуқаро иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган – вазирлик

Давлат меҳнат инспекциясининг 2025 йил ҳисоботига кўра, Ўзбекистон бўйича 849 та меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шулардан 216 та ҳодиса ўлим билан, 583 таси оғир оқибатли, 50 таси гуруҳий ҳодисалар сифатида қайд этилган.

Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жабрланганлар сони 961 нафарни ташкил этган бўлиб, улардан 248 нафари вафот этган, 680 нафари эса оғир жароҳат олган. Шунингдек, 33 нафар фуқаро енгил жароҳатланган.

Ҳисоботга кўра, саноат тармоқларидаги энг кўп бахтсиз ҳодисалар қурилиш соҳасига тўғри келган. 

Яъни:

  • Қурилиш - 234 та
  • Енгил саноат - 47 та
  • Транспорт - 37 та
  • Қишлоқ ва сув хўжалиги - 36 та
  • Энергетика - 34 та
  • Соғлиқни сақлаш - 27 та
  • Навоий КМК - 22 та
  • Олмалиқ КМК - 11 та
  • Кимё саноати - 11 та
  • Мактабгача таълим - 8 та
  • Бошқа соҳалар - 370 та

Шунингдек, энг кўп бахтсиз ҳодисалар Тошкент (153 та) шаҳрида юз берган бўлса, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида бу кўрсаткич 16 та ташкил этган ва ҳудудлар бу борада энг ижобий натижани қайд этган.

  • Тошкент шаҳри – 153 та
  • Тошкент вилояти – 75 та
  • Андижон – 75 та
  • Қашқадарё – 93 та
  • Бухоро – 92 та
  • Навоий – 65 та
  • Самарқанд – 53 та
  • Фарғона – 50 та
  • Сирдарё – 46 та
  • Қорақалпоғистон – 47 та
  • Жиззах – 35 та
  • Наманган – 33 та
  • Хоразм – 16 та
  • Сурхондарё – 16 та

Бундан ташқари, ушбу ҳолатлар ортидан 432 нафар мансабдор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, шунингдек, 241 нафар шахсга маъмурий жарима қўлланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг