Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

3 ойда 1,6 млн ўзбекистонлик хорижга сафар қилди

3 ойда 1,6 млн ўзбекистонлик хорижга сафар қилди

Фото: Xabar.uz

2026 йил январ–март ойларида 1 миллион 631 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида хорижга сафар қилди. Миллий статистика қўмитасига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 111,6 минг нафарга ошган.

Маълум бўлишича, асосий сафарлар қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Жумладан, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида энг кўп сафар қилинган давлат Қирғизистон бўлиб, 660 579 нафар фуқаро ушбу мамлакатга борган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон (284 024 нафар) ва Тожикистон (282 040 нафар) қайд этилган. Шунингдек, Саудия Арабистони 136 060 нафар билан юқори ўринни эгаллаган. Россия, Туркия, БАА, Хитой, Таиланд ва Миср ҳам энг кўп танланган йўналишлар қаторига кирган.

Маълумот ўрнида, 2026 йилнинг январ-март ойларида 164 та мамлакатдан жами 2 872 502 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг