Йил бошидан бери 4 минг тонна сифатсиз нефт маҳсулотлари сотуви чекланган
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан АЁҚШ ва корхоналардан олинган таҳлил наъмуналаридан 180 та ҳолатда 4 058 тонна нефт маҳсулоти сифатсизлиги аниқланиб, сотуви чекланган.
Маълум қилинишича, 2026 йилнинг I чораги давомида 885 та ҳолатда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва қоидабузарлик аниқланган.
Жумладан, 34,6 млн метр куб табиий газ (101,6 млрд сўм) ва 49,7 млн киловатт-соат электр энергиясидан (94,4 млрд сўм) ноқонуний фойдаланилиши натижасида давлат манфаатларига 196 миллиард сўм зарар етказилган.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича 1 599 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилгани қайд этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter