Андижондаги мактабда бир неча киши техник спиртдан заҳарланди: қурбон бор
Андижон шаҳридаги мактаблардан бирида техник спирт истеъмол қилиниши оқибатида бир киши вафот этди. Шунингдек, киши заҳарланган ҳолда шифохонага ётқизилган.
Daryo нашри 22 октябрга ўтар кечаси 36-умумтаълим мактаби биносида «директор ва хўжалик ишлари билан шуғулланадиган айрим ходимлар лабораторияда сақланаётган техник спиртни истеъмол қилгани, оқибатда мактаб хўжалик мудири воқеа жойида вафот этгани, директор эса оғир аҳволда шифохонага етказилгани» ҳақида хабар берган.
Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳолат юзасидан баёнот берди. Айтилишича, ҳодиса 22 октябр куни содир бўлган, ушбу ҳолатда мактаб директори вазифасидаги Ф.Р (аёл киши) иштирок этмаган, у ишдан сўнг уйига қайтган.
Маълум қилинишича, ўша куни соат 17:00 ларда мактабнинг хўжалик ишлари бўйича масъули, Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари, қоровул ва бир нафар ўқитувчи дарсдан кейин кечки овқатланиш жараёнида техник спиртни истеъмол қилгани аниқланган.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter