Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автомобил «пробег»ини ўзгартириб сотганларга жавобгарлик белгиланиши мумкин

Автомобил «пробег»ини ўзгартириб сотганларга жавобгарлик белгиланиши мумкин

Ҳозирги кунда ижтимоий хавфли қилмишларнинг янги шакллари кенг тарқалмоқда. Хусусан, фойдаланилган транспорт воситаларини қиммат нархларда сотиш мақсадида одометр кўрсаткичи (қанча масофа юрганини кўрсатувчи табло)ни сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис, Парламент Қуйи палатаси депутатлари одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик учун маъмурий жавобгарлик чоралари белгилашга доир қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс  қуйидаги мазмундаги 121-1-модда (Автотранспорт воситаларининг одометр кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида хабардор этмаслик) билан тўлдирилади:

«Автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки одометр ускунаси алмаштирилганлиги ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади». 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг