Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Автотураргоҳлар хизмати бир йилда қарийб 13 фоизга қимматлаган – статистика

Автотураргоҳлар хизмати бир йилда қарийб 13 фоизга қимматлаган – статистика

Шахсий транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш хизматлари жорий йилнинг март ойида 0,9 фоиз (2025 йилнинг мос даврига нисбатан +7,0 фоиз)га, автотураргоҳлар хизмати 0,7 фоиз (2025 йил март ойига нисбатан +12,6 фоиз)га қимматлашди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, йўловчи ташиш транспорти хизматлари орасида миллий валютанинг евро ва Швейцария франкига нисбатан мустаҳкамлангани туфайли нархлар ва тарифлар пасайиши кузатилди.

Хусусан, кузатилган йўналишлар бўйича авиапарвозлар нархи ўртача 4,1 фоизга, узоқ масофага  қатновчи поездлар чипталари эса 0,5 фоизга арзонлашгани қайд этилди. Халқаро автобусларда ва шунга ўхшаш ташувларда йўлкира ҳақи 1,4 фоизга, такси хизматлари 0,4 фоизга, юк ташиш хизматлари эса ўртача 0,4 фоизга ошгани қайд этилди.

Шунингдек, ой давомида бензин учун ўртача истеъмол нархлари даражаси 0,9 фоиз (2025 йил март ойига нисбатан +9,2 фоиз)га пасайди. Бунда, бензиннинг АИ-92 маркаси — 0,9 фоизга, АИ-95 маркаси — 1,3 фоизга, АИ-98 ва АИ-100 маркалари эса — 0,5 фоизга арзонлашди.

Пропаннинг нархи ой давомида 3,2 фоиз (2025 йил мартига нисбатан +9,6 фоиз)га арзонлашиб, 1 литр учун юқори нарх чегараси 8 400 сўмни ташкил этди. 2026 йил март ойида метан нархи февраль ойи даражасида кузатилди, бироқ 2025 йил мартига нисбатан 30,3 фоизга юқори даражада сақланиб қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг