Аёл ўзига алимент тўлаши керак бўлган эрини «МИБчи»лардан яшириб қўйди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан фарзандлари таъминоти учун алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат ижрочиси ҳузурига келишдан бош тортган қарздор Б.Д.га нисбатан муқаддам қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Жиззах вилояти бошқармаси Қидирув шуъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қарздор Б.Д. Самарқанд шаҳрида алимент ундирувчи билан биргаликда яшаб келаётгани аниқланди.
Қидирувдаги шахс топилиб, кейинги ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун МИБнинг Ғаллаорол тумани бўлими давлат ижрочисига топширилди.
Маълум бўлишича, Б.Д.нинг алимент бўйича қарзи 60 миллион сўмдан ошиб кетган.
Ундирувчидан қидирувдаги шахсни нега яширгани сўралганида, у эрининг қамалишидан қўрққани учун бу ҳолатга йўл қўйганини маълум қилди.
Ижро ҳаракатлари давомида жуфтлик ўзаро ярашгани сабабли, ундирувчининг аризасига асосан ижро ҳужжати ижросиз қайтарилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter