Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда ФВБ раҳбари, Сурхондарёда МИБ мансабдорлари ушланди

Навоийда ФВБ раҳбари, Сурхондарёда МИБ мансабдорлари ушланди

Видеодан кадр.

Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида коррупция ҳолатлари аниқланди

Навоий вилояти Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган мурожаатга асосан, тумандаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплексининг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ҳақида ижобий хулоса бериш эвазига 3000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси ўз хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган ижро иши доирасида 1993 й.т. фуқарога нисбатан хорижга чиқишга қўйилган таъқиқни бекор қилиб бериш учун 600 АҚШ доллари ҳамда пахта ва ғалла етиштирига ихтисослашган фермер хўжаликка нисбатан юритилган ижро иши доирасида хўжаликнинг ер майдонларини аукцион савдоларга чиқармаслик эвазига 10 млн сўм олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий даллиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби қонунбузилиши Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилиб, унда, хизмат мавқеиларидан фойдаланган ҳолда мўмайгина даромад топишни режа қилган адвокатлик бюроси адвокати ҳамда адвокатлик ҳайъати адвокатининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Хусусан, улар Учтепа туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Олмазор туманида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида унга қўлланилган қамоққа эҳтиёт чорасини танишлари орқали уй қамоғи эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Олмазор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу икки адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-модддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг