Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бошқарув самарадорлиги агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Бошқарув самарадорлиги агентлиги раҳбарига ўринбосарлар тайинланди

Президент Администрацияси раҳбарининг тегишли фармойишига асосан, Қурбонов Миршод Рустамович Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Қурбонов бунга қадар Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Шунингдек, Салихов Акмал Анварович Президент ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Президент Администрациясининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг