Бухорода қидирувда бўлган 156 та автотранспорт топилди
Бухорода жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси қидирув бўлими ходимлари томонидан турли қарздорликлари туфайли қидирувда бўлган 156 та автотранспорт воситаси топилди.
Бу ҳақда «Xabar.uz»га бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси катта инспектори Илҳом Неъматов маълум қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманларо суди ижро варақасига кўра, бухоролик қарздор фуқаро Р.Д.дан ундирувчи «Biznes finans mikromoliya tashkiloti» МЧЖ фойдасига 261.330.833 сўм қарз ҳисоби «Hyndai elantra» русумли автотранспорт воситасига қаратилган.
Қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлишига қарамай, қарздорлик бартараф қилинмаган. Шундан сўнг мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Автомашина топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Ва автомашина реализация қилиш учун 262.500.000 сўм бошланғич нарх билан электрон-онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.
— Бундай мисоллар жуда кўп. Автомашиналар сотувидан тушган маблағлар кредит қарздорлик ва бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади. Жорий йилнинг шу даврига қадар «яширин» сақланган ва тегишли тарзда қидирувда бўлган ва топилган 156 та автотранспорт воситаларининг 84 таси 9 млрд. 154 млн. сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилди. Шундан 18 таси 3 млрд. 414 млн. сўмга сотилди. Аукцион савдоларидан тушган маблағлар эса қарздорликларни қоплашга йўналтирилмоқда,—дейди Илҳом Неъматов.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter