Давлат ички юк ташувлардаги «соядаги бизнес»ни йўқотмоқчи
2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон фармон билан тасдиқланган яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурида Республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишдаги яширин иқтисодиёт улушини камайтириш кўзда тутилмоқда.
Бунда тегишли вазирлик ва идоралар 2026 йилнинг 1 августига қадар:
- республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишларни чуқур таҳлил қилиш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш;
- ўрганиш натижалари бўйича тижорат асосида республика ҳудуди бўйлаб автомобиль транспортида ички юк ташишни хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатига киритишни назарда тутиш;
- тижорат асосида автомобиль транспортида ички юк ташишни фақатгина электрон платформалар орқали амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиши зарур.
Шунингдек, ҳужжат билан Ички ишлар вазирлиги ва Солиқ қўмитасига 2026 йил 1 мартга қадар йўлларда товар-транспорт юк хати расмийлаштирмасдан ҳаракатланаётган юк ташиш транспортларини назорат қилиш мақсадида ўрнатилган камералар орқали постлардан ўтган юк ташиш транспорти тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда Солиқ қўмитаси ахборот тизимларига юборишни йўлга қўйиш вазифаси топширилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter