Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Электрон сигареталарни ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Жорий йил 27 ноябрдаги ЎРҚ–1098-сон қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотлари, никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, шу жумладан электрон сигареталарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ўтказиш, ишлаб чиқариш Ўзбекистонга олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Жумладан, шундай ҳолатлар анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бунда ушбу ҳаракатларни содир этган шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган тақдирда, жавобгарликдан озод қилинади.

Бундан ташқари «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонунда электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг айланишига доир тақиқ белгиланди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг