Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эркинжон Турдимовга сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди

Эркинжон Турдимовга сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Анваров Ойбек Тўлқинжонович Сирдарё вилояти ҳокимининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ойбек Анваров ушбу тайинловга қадар «IT-Park» Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, вилоят ҳокими  Аброржон Аллаёровни вилоят ҳокимлигидаги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимига тайинлади.

Аброржон Аллаёров ушбу тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳида бош мутахассис лавозимида фаолият юритиб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг