«Германия ва Корея орзуси» чиппакка чиқди
Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро А.Ж. фуқаро Д.Э.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 9 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, 5 000 АҚШ доллари ва 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Пахтакор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.А. фуқаро О.Қ.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Корея давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter