Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Golden House» танқид учун мижозларидан жарима ундиришга уринган

«Golden House» танқид учун мижозларидан жарима ундиришга уринган

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқ орқали «Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми? » мазмунида қолдирилган мурожаатни ўрганиб, расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, «Golden House» уйларига харидор бўлиб борган истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиши, шунингдек, мижозлар бу қурувчи фирма устидан шикоят қилган тақдирда корхонанинг ишчанлиги обрўсига путур етказилган дея яна унга жарима қўлланиши ҳолатлари ўз тасдиғини топган.

«Кўп қаватли уйдан хонадон харид қилиш шартномаси шартларида истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳамда ушбу компания фаолиятига нисбатан норозилик билдириб  ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилинишига ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиниши истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлардан бири эканлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талаблари асосида «Golden House Property Group» МЧЖга қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш чораларини кўриши юзасидан белгиланган тартибда кўрсатма берилди», – дейилади Қўмита муносабатида.

Шу билан бирга, «Тадбиркорлик фаолияти эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига асосан, тадбиркорлик фаолияти субъектлари рақобат тўғрисидаги ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчилик талабларига риоя этиши шарт эканлиги эслатилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг