Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки ҳудудда газ истеъмоли учун ижтимоий меъёр муддати узайтирилди

Икки ҳудудда газ истеъмоли учун ижтимоий меъёр муддати узайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилди.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилаётгани сабабли аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Президентимизнинг топшириғига асосан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026-йилнинг 15 мартигача узайтирилди, — дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр муддати тугагани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг