Катта миқдорда солиқ қарзи бўлган қурилиш компаниялари маълум қилинди
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрел ҳолатида қурилиш соҳасида солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган 1 944 та корхона аниқланган. Уларнинг умумий қарздорлиги 3,2 трлн сўмни ташкил этган.
Шундан 1,3 трлн сўми, яъни 40,4 фоизи энг катта қарздор 10 та корхона ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса соҳада солиқ қарзининг асосий қисми маълум корхоналар ҳиссасига тўғри келишини кўрсатади.
Энг йирик қарздорлар қаторида «NEW BUILDING TRADE SERVIS» МЧЖ — 362,7 млрд сўм, «KO PRIKQURILISH» АЖ — 303,5 млрд сўм, «AZIYA INVEST FAVORIT» МЧЖ — 137 млрд сўм, «TASH BUILDING» МЧЖ — 119 млрд сўм ва «TASH CONSTRUCTIONS HOUSE» МЧЖ — 101,4 млрд сўм қарз билан етакчилик қилмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, умумий қарз 975,7 млрд сўмга етган. Иккинчи ўринда Андижон вилояти — 714,5 млрд сўм билан турибди. Тошкент вилояти эса 229,1 млрд сўм қарз билан учинчи ўринни эгаллаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter