Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кўкдаладаги яширин цех фош этилди

Кўкдаладаги яширин цех фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти.

Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н.С. “Қумдарё” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 200 литр ёғ, 166 кг. пахта чигити ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг