Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан ушланди

Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар билан ушланди

Фото: XAVFSIZLIK

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси Қарши шаҳрида фаолият юритувчи нуфузли нодавлат олий таълим муассасасининг Сурхондарё вилоятида филиалини очиш бўйича вазирлик томонидан лицензия бериш масаласини қисқа муддатда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига мазкур университетнинг мансабдор шахсидан 100 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, вазирликнинг етакчи мутахассиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг