Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда чанг бўронларини тўсувчи улкан «яшил девор»лар барпо этилади

Ўзбекистонда чанг бўронларини тўсувчи улкан «яшил девор»лар барпо этилади

Фото: Gazeta.uz

Ўзбекистонда чанг бўронларини тўсувчи улкан «яшил девор»лар барпо этилади

Чанг бўронлари ва саноат чиқиндилари — бугунги кунимизнинг энг асосий экологик таҳдидларидан бири. Бироқ бу муаммоларга ечим бор. Янги Фармонга кўра, Ўзбекистонда ҳаво сифатини яхшилаш учун йирик молиявий ресурслар ва инновацион технологиялар сафарбар этилмоқда. Хусусан, «Тоза ҳаво» лойиҳаси доирасида муҳим ва замонавий чоралар қўлланиши белгиланди:

«Яшил девор»лар: Чанг бўронлари энг кўп кириб келадиган ва шаклланадиган ҳудудлар — Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида юзлаб километрларга чўзилган улкан дарахтзорлар қалқони (яшил деворлар) барпо этилади. Бу «девор»лар шамол тезлигини пасайтириб, чанг ва қумни ўзида ушлаб қоладиган табиий фильтр вазифасини ўтайди.

Сунъий ёмғир ва шамол: Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳавони чангдан тозалаш ҳамда намликни ошириш учун осмондан сунъий ёмғир ёғдириш ва сунъий шамол ҳосил қилиш технологиялари амалиётга жорий этилади.

Саноат филтрлари ва хазонлар: Дарахт баргларини ёқишга узил-кесил чек қўйилиб, улардан биологик ўғит (компост) тайёрлаш тизимига ўтилади.

Шунингдек, жалб қилинган 300 миллион долларлик маблағ ҳисобидан йирик заводларга замонавий чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади.

Замонавий ва инновацион технологияларни қўллаш орқали иқлим ўзгаришлари ҳамда чанг бўронларининг салбий оқибатларини сезиларли даражада юмшатишга эришилади. Бу қадамлар мамлакатимизнинг экологик хавфсизлигини таъминлаб, халқимизнинг саломатлигини асрашда беқиёс аҳамият касб этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг