Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга боряпти?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга боряпти?

Миллий статистика қўмитасига кўра, 2026 йилнинг январ–июл ойларида 4,4 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 45,6 минг нафарга ошган.

Сафарлар географиясида қўшни давлатлар яққол устунлик қилган. Хусусан, биринчи учликни Қирғиз Республикаси, Қозоғистон ва Тожикистон эгаллаган. Ушбу давлатларга жами 3,5 млн нафардан ортиқ сафар амалга оширилган.

Қирғиз Республикаси ўзбекистонликлар энг кўп борган давлат бўлган — 1 981 542 нафар фуқаро ушбу мамлакатга сафар қилган.

Кейинги ўринларда Қозоғистон — 805 437 нафар ва Тожикистон — 744 974 нафар билан қайд этилган. Россияга 222 605 нафар ўзбекистонлик борган.

Топ-10 рўйхатининг кейинги поғоналарини Саудия Арабистони — 167 337 нафар, Туркия — 166 893 нафар ва Бирлашган Араб Амирликлари — 47 020 нафар билан эгаллаган.

Хитойга 43 581 нафар, Мисрга 32 470 нафар ва Ветнамга 28 224 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадда сафар қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг