Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда?

Хорижда қанча ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда?

Фото: Review.uz

Миграция агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирда қарийб 40 та давлатда 1,4 миллион нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банкнинг шарҳида маълум қилинди.

Хориждаги фуқароларнинг асосий қисми Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Кореяда истиқомат қилмоқда. Хусусан:

  • Россияда — 834,2 минг нафар;
  • Қозоғистонда — 84,4 минг нафар;
  • Туркияда — 72,1 минг нафар;
  • Жанубий Кореяда — 46,4 минг нафар;
  • Европа мамлакатларида — 258 минг нафар;
  • бошқа давлатларда — 97,7 минг нафар фуқаро меҳнат қилмоқда.

Шунингдек, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг 398,9 минг нафари ёки 28,6 фоизини хотин-қизлар, 402,1 минг нафари ёки 28,9 фоизини ёшлар ташкил этади.

Маълумотларга кўра, миграция йўналишларида ҳам ўзгариш кузатилган. МДҲ давлатларининг улуши 29 фоизга камайган бўлса, Европа мамлакатларининг улуши 42 фоизга, Шарқий Осиё мамлакатларининг улуши эса 26 фоизга ошган.

Мутахассислар миграциянинг асосий иқтисодий омилларидан бири сифатида меҳнат мигрантларини юборувчи ва қабул қилувчи давлатлардаги иш ҳақи ўртасидаги фарқни қайд этмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO) маълумотларига кўра, энг юқори ўртача иш ҳақи Европанинг Люксембург, Бельгия, Нидерландия ва Швейцария каби давлатлари, Шимолий Америкада АҚШ ва Канадада қайд этилган. Осиёда эса Япония ва Жанубий Корея меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси юқори бўлган давлатлар қаторига киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг