Россияда оғир аҳволга тушган аёл ва унинг олти фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Россияда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси М.М. ва унинг олти нафар фарзандига дипломатик ваколатхона ҳамда Миграция агентлиги вакиллари томонидан ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Аввалроқ М.М. ва унинг фарзандларида шахсини тасдиқловчи ҳамда Россиядан чиқиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. Шу сабабли аёл Россиядаги хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасасига, унинг олти фарзанди эса «Транзит» болалар ижтимоий бошпанасига жойлаштирилган.
Аёлнинг фарзандларидан узоқ вақт ажралиб қолишининг олдини олиш мақсадида Бош консулхона томонидан қисқа муддатда зарур ҳужжатлар расмийлаштириб берилган.
Шундан сўнг М.М. ва унинг олти нафар фарзанди «Санкт-Петербург – Самарқанд» авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter