Ўзбекистонликлар қайси мамлакатларга кўп сафар қилаётгани маълум бўлди

2025 йилнинг январ–август ойларида қарийб 5,2 млн нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 1,1 млн нафарга ёки 26,8 фоизга ошган.
Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган мамлакатлар (топ-10):
- Қирғизистон — 2,3 млн нафар;
- Қозоғистон — 956 минг нафар;
- Тожикистон — 887,9 минг нафар;
- Россия — 312,7 минг нафар;
- Туркия — 181,7 минг нафар;
- Саудия Арабистони — 165,7 минг нафар;
- БАА — 94,2 минг нафар;
- Миср — 45,4 минг нафар;
- Вьетнам — 28,5 минг нафар;
- Хитой — 27,6 минг нафар;
Бошқа давлатлар — 162,4 минг нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter