Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент: бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади

Президент: бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маҳалланинг озодалиги шу ерда яшаётган аҳоли, «маҳалла еттилиги» ҳамда ҳокимнинг «юзи» экани таъкилдланди. Шундай бўлса-да, айрим маҳаллалар, кўчалар, қурилишлар атрофи, ариқлар, хиёбонларда озодалик талабларига риоя этилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги эълон қилинади.

Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокими кўчаси, йўли, ариғи, хиёбонини тартибга келтириб, доимо озода тутиши шартлиги қайд этилди.

Ободонлаштиришга масъул ҳоким ўринбосарларига бугуноқ 24 соат ишлайдиган бригадалар ташкил қилиб, кўча, хонадон, кўп қаватли уй, ижтимоий объектлар атрофини тозалаш топширилди.

«Тоза ҳудуд» корхоналарига қарашли махсус техникалар ҳам бунга тўлиқ сафарбар қилинади.

Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга чиқинди ташлаганлик учун жарима қўллаш ваколати берилгани қайд этилиб, уларга жойларга чиқиб, шаҳар ва туман марказларида кунлик назорат ўрнатиш топширилди.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг