Қайси ҳудудлар аҳолиси энг кўп кешбэкка эга бўлди?
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил апрел ойида истеъмолчиларга 236,7 миллионта харид чеки учун 111,8 миллиард сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилган. Йил бошидан буён эса 848,4 миллионта чек бўйича жами 571,3 миллиард сўм кешбэк қайтарилган.
Ҳисобот даврида кешбэк тизимидан фойдаланувчилар сони 8,1 миллион нафарга етди. Апрел ойининг ўзида ушбу кўрсаткич 4,8 миллион нафарни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида энг катта кешбэк ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди. Пойтахт аҳолиси апрел ойида 34,9 миллиард сўм кешбэк олди. Бу республика бўйича тўланган жами кешбэкларнинг қарийб учдан бир қисмини ташкил этади.
Апрел ойида энг кўп кешбэк олинган ҳудудлар қуйидагича шаклланди:
Тошкент шаҳри — 34,96 млрд сўм;
Фарғона вилояти — 17,58 млрд сўм;
Тошкент вилояти — 12,43 млрд сўм;
Самарқанд вилояти — 6,63 млрд сўм;
Хоразм вилояти — 6,60 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 6,56 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти — 4,63 млрд сўм;
Наманган вилояти — 4,45 млрд сўм;
Бухоро вилояти — 4,28 млрд сўм;
Андижон вилояти — 4,38 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти — 3,20 млрд сўм;
Навоий вилояти — 2,81 млрд сўм;
Жиззах вилояти — 1,82 млрд сўм;
Сирдарё вилояти — 1,51 млрд сўм.
Тўрт ойлик натижалар ҳам пойтахтнинг мутлақ устунлигини кўрсатмоқда. Январ-апрел ойларида Тошкент шаҳри аҳолиси 176,2 миллиард сўм кешбэк олган.
Тўрт ой якунларига кўра, Тошкент шаҳри 176,2 миллиард сўм билан биринчи ўринда қайд этилди. Кейинги поғоналардан Фарғона вилояти (80,9 млрд сўм), Тошкент вилояти (64 млрд сўм), Самарқанд вилояти (35,9 млрд сўм) ва Қорақалпоғистон Республикаси (32,1 млрд сўм) жой олди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter