Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурувчи фирмадан фуқаролар фойдасига 1,1 млрд сўм ундириб берилади

Қурувчи фирмадан фуқаролар фойдасига 1,1 млрд сўм ундириб берилади

ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро ҳужжатларига кўра, 10 нафар ундирувчи фуқароларнинг фойдасига қарздор қурилиш ташкилотидан жами 1 млрд 88 млн 872 минг сўм қарз суммаларни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар М.Улуғбек туман бўлим иш юритувига келиб тушган.

Маълум бюўлишича, қурилиш ташкилоти уй олишни ният қилган фуқароларга тез фурсатларда кўп қаватли уйлар қуриб битказилишини билдирган ва фуқаролар билан ўртада шартномалар имзоланган. Ўтган вақт мобайнида қурувчи шартномада белгиланган муддатда уйни қуриб, хонадонларни фуқароларга топшира олмаган.

Шундан сўнг, фуқароларда эътирозлар пайдо бўлиб, иш судга оширилган.

Бюронинг туман бўлими томонидан  қарздор берилган ихтиёрий муддатда фуқаролар фойдасига қарз суммалари қоплаб берилмаганидан сўнг, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган 5 та махсус автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланган ва қидирувга берилган. Қидирув ҳаракатлари натижасида давлат ижрочиси томонидан топилган 2 та автотранспорт воситалари жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли тартибда хатланган.

Ҳозирда мазкур автотранспорт воситалари аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб, сотувдан тушган пул маблағлари фуқаролар фойдасига қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг