Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Фото: Xabar.uz

Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун, яъни 20−23 март саналарида, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар 3 кун, яъни 20−22 март саналарида дам олади.

Ҳафтасига беш кун ишловчи ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Меҳнат кодексига мувофиқ, байрам санаси дам олиш кунларига тўғри келиб қолса, дам олиш куни кейинги иш кунига кўчирилади. Шунга кўра, ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар 4 кун дам олади:

20 март, жума — Рамазон ҳайити куни (ҳозирча расман эълон қилинмади);
21 март, шанба — Наврўз байрами куни;
22 март, якшанба — дам олиш куни;
23 март, душанба — байрамдан кўчирилган қўшимча дам олиш куни.
Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 3 кун дам олади:

20 март, жума — Рамазон ҳайити куни;
21 март, шанба — Наврўз байрами куни;
22 март, якшанба — дам олиш куни.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг