Рақамли ўсиш йили: Ucell ва Рақамли технологиялар вазирлиги IT-мутахассисларининг касбий кўникмаларини ривожлантирмоқда
Бу йил Ucell Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда IT соҳасини ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган учта муҳим лойиҳани амалга оширди. Компания Ўзбекистон жамоасининг Информатика бўйича Европа қизлар олимпиадаси — EGOI 2025 мусобақасида иштирокини қўллаб, ёш иқтидорларнинг халқаро майдонга чиқиши учун шароит яратди.
Шунингдек, «Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари» лойиҳаси доирасида ўтказилган Миллий IT-ҳакатон муҳим босқичлардан бири бўлиб, у олис ҳудудлардаги ёшларни рақамли технологияларни ўрганишга ва реал IT-лойиҳаларда қатнашишга жалб этиш имконини очди. Йил якунида эса келажак IT-мутахассисларининг касбий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган Coursera for Campus таълим дастурининг энг муваффақиятли иштирокчиларини рағбатлантириш лойиҳаси мантиқий якун бўлди.
Яқинда мамлакат IT ҳамжамияти учун йилнинг асосий воқеаларидан бири — GDG Tashkent DevFest 2025 рақамли технологиялар фестивали бўлиб ўтди. Унда Coursera for Campus дастури иштирокчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Тадбир Ўзбекистоннинг рақамли экотизимини ривожлантиришга интилаётган дастурчилар, экспертлар ва ёш мутахассисларни бир майдонга жамлади.
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бундай ташаббуслар онлайн таълим имкониятларини кенгайтириб, янги авлод IT-кадрларини шакллантиради. Фестивал саҳнасида у ўзининг фаоллиги, изчил меҳнати ва рақамли йўналишларни чуқур ўрганишга бўлган интилиши билан ажралиб турган иштирокчиларга мукофотлар топширди.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу жараёнларнинг барчасида мамлакатнинг энг йирик мобил оператори — Ucell фаол иштирок этмоқда. Компания таълим лойиҳаларини изчил қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон ёшларининг рақамли кўникмаларини ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter