Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасаяди

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-5° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг