Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ССВ аҳоли ўртасида тарқалаётган касаллик юзасидан маълумот берди

ССВ аҳоли ўртасида тарқалаётган касаллик юзасидан маълумот берди

ССВ ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш симптомлари билан кечаётган инфекция ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, бу ҳолатлар мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) билан боғлиқ бўлиб, куз фаслида ҳарорат пасайиши сабабли касалланиш ҳолатлари табиий равишда ортиши кузатилади.

Респиратор инфекциялар турлича кечиши мумкин айрим беморларда йўтал, ҳарорат ва бурун битиши, бошқаларида эса ошқозон-ичак тизими бузилиши (ич кетиш, қайт қилиш) билан намоён бўлади. Бу ҳолат вирус штаммларининг хилма-хиллиги билан боғлиқ.

«Шуни таъкидлаш лозимки, бу касалликларни коронавирус мутацияси билан боғлаш нотўғри. Бугунги кунда COVID-19 оддий респиратор инфекция шаклига айланган, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор.

Тиббиёт муассасаларида ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш учун зарур ўрин-жой ва дори-дармон захиралари яратилган. Юртимиздаги эпидемик вазият мунтазам мониторинг қилиб борилмоқда», – дейилади ССВ маълумотида.

Ўз навбатида, ота-оналарга касаллик белгилари кузатилган фарзандларини ўз вақтида оилавий  шифокор кўригига олиб бориш тавсия этилмоқда.

«Умуман, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарор. Шу боис ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ», – дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг