Тошкент вилоятида яширин дори омбори фош этилди
ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида яширин дори омбори фош этилди.
Шу туманда истиқомат қилувчи шахс (1991 й.т.) ўзи яшаётган хонадонда хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келган.
Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3 356 қутида бўлган 76 318 дона «Frotu», «Budenofalk», «Gaviscon», «Baraclude» ва бошқа номдаги дори воситаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади, дейилади хабарда.
Дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter