Туркияда ўзбекистонликлар қурган «Бухоро» масжиди очилди
Туркиянинг Хатай вилоятида Ўзбекистон иштирокида қурилган янги масжид фойдаланишга топширилди.
«Дунё» агентлиги хабарига кўра, масжидга Туркиянинг мураккаб даврлардан бирида ўзбек халқи кўрсатган беғараз ёрдами ва бирдамлиги учун миннатдорлик рамзи сифатида «Бухоро» номи берилди.
Янги ибодат маскани 3,2 мингга яқин хонадонни ўз ичига олган йирик тураржой массивининг марказида жойлашган бўлиб, бир вақтнинг ўзида 500 кишини ўз ичига сиғдира олади. Бино замонавий архитектура, қулай шароитлар ва эстетик дизайни билан ажралиб туради.
Тадбир якунида иштирокчилар мазкур лойиҳа икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва гуманитар ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидладилар.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter