Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади

Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори билан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолияти ташкил этилмоқда.

Ҳужжатга кўра, урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлиги оширилади ҳамда мазкур соҳада давлат органлари ўртасида ўзаро интеграцияни ташкил этган ҳолда ҳамкорлик янада ривожлантирилади.

Шунингдек, урбанизация ва уй-жой соҳасида етакчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Қарорга мувофиқ, эндиликда қуйидаги масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт:

  • уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари;
  • Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш;
  • «Янги Ўзбекистон» массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш;
  • комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ва «Янги Ўзбекистон» массивлари қуриладиган ҳудудларни белгилаш.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг