Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилади
Президентнинг 2025 йил 20 ноябрдаги қарори билан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси фаолияти ташкил этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, урбанизация ва уй-жой соҳасида давлат бошқаруви самарадорлиги оширилади ҳамда мазкур соҳада давлат органлари ўртасида ўзаро интеграцияни ташкил этган ҳолда ҳамкорлик янада ривожлантирилади.
Шунингдек, урбанизация ва уй-жой соҳасида етакчи хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилади.
Қарорга мувофиқ, эндиликда қуйидаги масалаларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий қўмита билан мажбурий келишилиши шарт:
- уй-жойлар қурилишида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари;
- Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар марказлари ва бошқа агломерацияларда уй-жой ҳамда нотурар жой мажмуаларини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш;
- «Янги Ўзбекистон» массивларида ва бошқа массивларда кўп квартирали уйлар қурилиши бўйича йиллик мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш;
- комплекс қурилиш лойиҳалари амалга ошириладиган ва «Янги Ўзбекистон» массивлари қуриладиган ҳудудларни белгилаш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter