Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миграция агентлиги хорижда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Миграция агентлиги хорижда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Миграция агентлиги хорижга ишга кетиш ниятида бўлган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.

Фуқаролардан ишга юбориш бўйича лицензияга эга хусусий бандлик агентлиги билан шартнома тузгач, тўловни бошқа фирма ёки воситачилар ҳисоб рақамига амалга оширмаслик сўралмоқда.

Таъкидланишича, хусусий бандлик ташкилотига берилган лицензия бошқа фирма ёки консалтинг хизматларига татбиқ этилмайди.

Қуйидагилар хавфли:

  • нақд пул бериш;
  • жисмоний шахс картасига пул ўтказиш;
  • «консалтинг хизмати» номи билан бошқа фирмага тўлов қилиш;

Тўлов фақат хусусий бандлик агентлигининг махсус депозит ҳисоб рақамига амалга оширилиши ва албатта тўловни тасдиқловчи чек бўлиши керак.

Агентлик фуқароларга лицензияни текшириш, шартнома ва тўловдаги фирма номини солиштириш, тўлов чеклари, хужжатлар, реклама ва ёзишмаларнинг барчасини сақлашни тавсия қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг