Янги йилдан такси ҳайдовчилари 1 фоизли солиқ тўлашни бошлайди
2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарор билан таксичилик фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилган эди. Шу боис амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ мазкур шахсларнинг ўз фаолияти натижасида олган ва 100 млн сўмгача бўлган даромадлари даромад солиғидан озод қилинган эди.
Бироқ жорий йил 12 августдаги ПҚ-247-сон қарор билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида тенг шароитларни таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб мазкур тартиб, яъни 100 млн сўмгача бўлган солиқ имтиёзи бекор қилинди.
Эндиликда 2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.
Масалан, таксичилик фаолияти билан шуғулланувчи шахс шу фаолият туридан 1 млн сўмгача даромад оладиган бўлса, шундан 1 фоиз – 10 минг сўм миқдорида солиқ тўлаши керак бўлади.
Бунда солиқ суммалари тегишли тартибда такси агрегаторлари томонидан автоматик тарзда ушлаб қолинади ва давлат бюджетига ўтказиб берилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter