Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Заҳарланган болаларнинг деярли барчаси тузалди

Заҳарланган болаларнинг деярли барчаси тузалди

Фото: Xabar.uz

Тошкент вилоятидаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларида заҳарланган болаларнинг деярли ҳаммаси тузалди

30 сентябр ҳолатига кўра, шифохонага ётқизилган болаларнинг деярли барчаси тўлиқ соғайиб, оилалари бағрига қайтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган махсус штаб аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков шу ҳақда ахборот берди.

Ҳозирда уч нафар бола шифохонада қолмоқда. Уларнинг ҳолати ҳам барқарор. Жойларда кўрсатилаётган аутсорсинг хизматлари сифати устидан назорат тизими янада кучайтирилади. 

Бу жараёнга ота-оналар, экспертлар ва журналистлардан иборат жамоатчилик комиссияси ҳам жалб этилиб, уларнинг хулосалари жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади. 

Мактабгача таълим ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тизимли чоралар кўрилишини маълум қилди. Бу чоралар нафақат мавжуд ҳолатни бартараф этишга, балки келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишини олдини олишга ҳам қаратилган, дейилади вазирлик хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг