Ўзбекистонда қанча оилавий боғчалар борлиги айтилди
Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони ортиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўа, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 058 тани ташкил этган.
Уларнинг 28 729 тасини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади.
МТТлар сони 2023 йилга нисбатан 2 085 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида мактабгача таълим ташкилотлари сони:
Самарқанд вилояти – 4 507 та
Андижон вилояти – 4 324 та
Қашқадарё вилояти – 4 216 та
Фарғона вилояти – 4 189 та
Наманган вилояти – 3 962 та
Сурхондарё вилояти – 3 077 та
Тошкент вилояти – 2 340 та
Бухоро вилояти – 2 153 та
Хоразм вилояти – 2 049 та
Жиззах вилояти – 1 709 та
Қорақалпоғистон Республикаси – 1 874 та
Навоий вилояти – 1 466 та
Сирдарё вилояти – 1 145 та
Тошкент шаҳри – 1 047 та.
Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 473 млн АҚШ долларига тенг бўлган 40 345 дона электромобиль импорт қилингани ҳақида хабар берганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter