Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа киноси мухлислари учун хушхабар

Европа киноси мухлислари учун хушхабар

Жорий йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Тошкентда, 12 ноябрь куни эса Термизда Х Европа кинофестивали бўлиб ўтади. Ўнинчи бор ўтказилаётган тадбир Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, халқларни кино тили орқали бирлаштиришга қаратилган.

Фестиваль дастуридан Европа давлатлари киноижодкорлари суратга олган лирик картиналардан тортиб ўзликни англашга ундовчи драмаларга қадар – турли жанрдаги 12 та фильм ўрин олган.

Шунингдек, испан рақс санъати ихлосмандлари учун “Aire Nuevo Danza” (Испания) гуруҳи томонидан классик ва замонавий рақслардан иборат ёрқин чиқишлар тақдим этилади. Бундан ташқари, Франция альянси, Гёте институти ва Ўзбекистон Кино ихлосмандлари уюшмаси ҳамкорлигида “Авлодлар” мавзусида ҳаваскор қисқа метражли фильмлар намойишлари ўтказилади.

Фестиваль Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси томонидан, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган ЕИга аъзо давлатлар элчихоналари билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда.

Барча намойишлар бепул. Фильмлар оригинал тилда, ўзбек ёки рус тилидаги субтитрлар билан тақдим этилади.

Европа киноси мухлислари қуйида фестиваль дастури билан танишишлари мумкин.

Тошкентдаги намойишлар

Алишер Навоий номидаги Миллий кино санъати саройи

7 ноябрь

11:00 – “Jonja” / “Йоня” (Германия)

14:00 – “Амадео” (Португалия)

18:00 – “Roza of Smyrna” / “Смирналик Роза” (Греция)

8 ноябрь

11:00 – “Four Souls of Coyote” / “Чиябўрининг тўрт руҳи” (Венгрия)

14:00 – “Chasing Unicorns” / “Орзулар изидан” (Эстония)

18:00 – “Divertimento” (Франция)

9 ноябрь

11:00 – “My Last Year as a Loser” / “Сўнгги йил” (Словения)

14:00 – “And the King Said, What a Fantastic Machine” / “Шоҳ ва мўъжизакор машина” (Швеция)

18:00 – “Carmen” / “Кармен” (Мальта)


Термиздаги намойишлар

Термиз кинотеатри

12 ноябрь

11:00 – “Dekadentas №2419” / “Декадент №2419” (Литва)

14:00 – “Gipsy Queen” / “Рингдаги қиролича” (Австрия)

18:00 – “Дивертименто” (Франция)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг