Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Качкар тоғлари халқаро туризм марказига айланмоқда (фото)

Качкар тоғлари халқаро туризм марказига айланмоқда (фото)

Качкар тоғлари Шимолий Қора денгиз минтақасида, Ризе ва Артвин вилоятлари ҳудудида жойлашган бўлиб, мамлакатнинг диққатга сазовор туризм масканларидан биридир. Сўнгги йилларда бу ҳудуд нуфузли халқаро тадбирлар орқали жаҳон миқёсида тобора кенг танилмоқда. Хусусан, ўтган йили бу ерда “Kaçkar by UTMB” тоғ ультрамарафони муваффақиятли ўтказилди. Унинг мантиқий давоми сифатида жорий йилнинг 17–18 апрель кунлари Ризе шаҳрида Халқаро Качкар туризм ярмаркаси бўлиб ўтади.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия туризмни танитиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) кўмагида ташкил этилаётган мазкур ярмаркаси Качкар тоғлари ва Қора денгиз минтақасининг бетакрор табиий гўзаллиги ҳамда бой маданий меросини жаҳонга танитишни мақсад қилган. Тадбир доирасида янги туризм йўналишлари ва замонавий тенденциялар муҳокама қилинадиган панеллар, конференциялар ҳамда семинарлар ўтказилиб, иштирокчилар учун самарали ҳамкорлик имкониятлари яратилади.

Ярмарка Ризе шаҳридаги Чой бозори ҳудудида ташкил этилади ва унда 1000 дан ортиқ соҳа вакиллари ҳамда 3000 дан зиёд ташриф буюрувчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Қора денгиз мўъжизалар диёри: табиат, маданият ва тарих уйғунлиги

Качкар тоғлари тўрт фаслга хос бетакрор имкониятлари билан саргузашт ихлосмандлари учун ҳақиқий жаннатдир. Бу ҳудуд мусаффо табиати, бой тарихи ва ранг-баранг гастрономик анъаналари билан ажралиб туради.

Качкарлар Туркиянинг энг соф ва деярли қўл тегмаган табиий ҳудудларидан бири саналади. Бу ерда 50 дан ортиқ кўллар, мафтункор водийлар, ям-яшил ўрмонлар ҳамда турли экотизимлар уйғунлигида шаклланган жўшқин дарёлар мавжуд.

Качкар тоғининг баландлиги 3 937 метр бўлиб, треккинг, алпинизм ҳамда табиатни чуқур кашф этишни севувчилар учун ниҳоятда жозибадор маскандир. Ташриф буюрувчилар табиат бағрида сайр қилишлари, бурилишларга бой водийларда велосипед ҳайдашлари, ноёб ёввойи ҳайвонларни кузатишлари ҳамда ҳайратланарли манзараларни суратга олишлари мумкин.

Качкарлар барқарор туризм имкониятлари, экологик тоза масканлари, ўзига хос маҳаллий ҳаёт тарзи ҳамда тарихий обидалари билан ҳам ажралиб туради. Яйлов аҳолиси ўзининг қадимий тили, бой мероси ва анъанавий ҳунармандчилиги орқали ҳудуд руҳини намоён этади. Ҳорон рақси, фестиваллар ва чой йиғим-терими байрамлари эса бу масканнинг қувончга бой анъаналарини ҳис этиш имконини беради.

Ҳудуднинг ўзига хос ва бой ошхона мероси ушбу тажрибаларни янада бойитади. Органик асал, шифобахш тоғ ўтлари, дунёга машҳур чойи ҳамда янги денгиз маҳсулотлари билан танилган бу маскан Качкарлардаги ҳар бир саргузаштни чинакам унутилмас лаҳзага айлантиради.

Апрел ойида бўлиб ўтадиган ярмаркадан сўнг, 2026 йилги “Kaçkar by UTMB” мусобақаси 11–13 сентябрь кунлари Ризе шаҳрида ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг