Шоир ва таржимон Қамчибек Кенжа оламдан ўтди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва таржимон Қамчибек Кенжа 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Қамчибек Кенжа 1946 йил 15 августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров кишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1969). Дастлабки шеърий тўплами — «Соғинч» (1975). Ёзувчининг «Яшил барг» деган биринчи ҳикоялар тўплами эса 1977 йилда нашр этилган.
«Кўнгил кўчалари» (1979), «Ишқинг тушса» (1981), «Орзумандлар» (1982), «Нотаниш гул» (1986), «Тоғ йўлида бир оқшом» (1987), «Соҳилдаги сув париси» (1993), «Қизил гуллар» (1995), «Соҳибжамол аёл сири» (1996), «Кулгибахш умр» (1997), «Бобурийлардан бири» (2000), «Бахт чуши ёки ушалган орзулар» (2001), «Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар» (2005), «Сайланма» (1-китоб, 2006) каби насрий ва шеърий асарлар муаллифи.
Сафарномалар ёзган («Хинд сориға», «Буюклар изидан» ва бошқа).А. С. Пушкин, Х. Хейне, Ш. Петефи, В. Брюсов, М. Светлов каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.
Xabar.uz шоирнинг вафоти сабаб таъзия билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter