Қашқадарёликлар — “Медиа ҳафталик“ка марҳабо!
Мамлакатимиз жанубида медиа муҳит янгича руҳда шаклланмоқда. Сурхондарёнинг қуёш тафтидек қайноқ ва самимий муҳитида кечаётган медиа ҳафталик Қашқадарёда давом этмоқда.
20 апрел куни Қарши давлат университетида бошланган «Медиа ҳафталик» давомида иштирокчилар замонавий медиа оламининг долзарб йўналишлари, амалий билимлар ва тажриба алмашинувидан баҳраманд бўлишмоқда.
Малакали экспертлар томонидан олиб борилаётган тренинглар орқали медиа соҳасида муваффақиятга эришишнинг реал ёндашувларини ўрганаётган қатнашчиларда дастлабки куннинг ўзидаёқ бугунги ўзбек медиасининг ҳолатини таҳлил қилиб, уни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзига хос ёндашувлар шаклланди.
Қашқадарёлик ёшлар, 24 апрелга қадар давом этадиган медиа ҳафталикда иштирок этишга шошилинг!


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter