Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Югурганники эмас, буюрганники ёхуд Apple ғоясини Huawei амалга оширди

Югурганники эмас, буюрганники ёхуд Apple ғоясини Huawei амалга оширди

Huawei компанияси янги замонавий букланадиган смартфони — Pura Х Мах моделини расман тақдим этди. Энг қизиғи, бу телефон интернетда тарқалган Аppleнинг келажакда чиқиши кутилаётган iPhone Fold консепциясига жуда ўхшаб кетади.

Янги Huawei қурилмаси одатий смартфонлардан фарқ қилади. У худди китобча сингари ён томонга очилиб, катта экранга айланади. Ичида 7,7 дюймли катта экран, ташқи қисмида эса 5,4 дюймли экран бор. Бу формат видео кўриш, ўқиш, Telegram ёки икки дастурни бир вақтда ишлатиш учун айни муддао.

Сўнгги пайтларда хорижий нашрлар Apple ҳам биринчи букланадиган iPhone устида ишлаётганини ёзишаётган эди. Аммо Huawei яна бир бор бозорни ҳайратда қолдирди ва Аppleдан аввалроқ ҳаракат қилди ва бу ғояни тайёр маҳсулот сифатида чиқарди.

Huawei Pura Х Мах қуйидаги хусусиятларга эга:

  • Кучли янги процессор;
  • 5300 мАҳ батарея;
  • Тез қувватланиш;
  • 50 МP асосий камера;
  • Юқори сифатли экран;
  • Замонавий дизайн.

Хитойда бу смартфон нархи тахминан 1600 доллардан бошланади. Қимматроқ версиялари эса 2000 доллардан ошади.

Айни дамда ҳаммани бир савол қийнамоқда: Хўш, Apple энди ҳам ҳудди шу моделдаги смартфонни ишлаб чиқарадими ё янги дизайн ўйлаб топадими?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг