Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

191 нафар АҚШ фуқароси Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келди

191 нафар АҚШ фуқароси Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келди

2026 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида 15 124 нафар хорижий фуқаро келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 8,5 минг нафарга кўпдир. Ўсиш суръати қарийб 2,3 баробарни ташкил этган.

Статистикага кўра, энг кўп талабалар қўшни ва минтақавий давлатлардан келмоқда. Шу билан бирга, узоқ хориждан келаётганлар сони ҳам аста-секин ортиб бормоқда.

Жумладан, ўқиш мақсадида келганлар орасида Туркманистон фуқаролари етакчилик қилмоқда — 7 174 нафар. Кейинги ўринларда Ҳиндистон (2 835 нафар) ва Тожикистон (1 170 нафар) қайд этилган.

Шунингдек, Хитойдан 641 нафар, Қирғиз Республикасидан 483 нафар, Покистондан 438 нафар талаба Ўзбекистонни танлаган. Миср, Жанубий Корея ва Филиппиндан келганлар сони ҳам юзлаб кишини ташкил этган.

АҚШдан келган талабалар сони 191 нафарни ташкил этган бўлиб, бу кўрсаткич география кенгаяётганини англатади. Бошқа давлатлар ҳиссасига эса 1 211 нафар тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг