Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2026 йилдан лицензия ва рухсатномаларни олиш тартиби янада соддалашади

2026 йилдан лицензия ва рухсатномаларни олиш тартиби янада соддалашади

© Google

Фармонга кўра, () “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:

  • тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;
  • танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан:

  • ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;
  • тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 мартдан:

  • лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;
  • “Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг