Абдуғани Сангиновнинг «Ўзбекнефтгаз»га раис этиб тайинлангани айтилмоқда
Абдуғани Абдурахмонович Сангинов «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумотни Gazeta`га у раҳбарлик қилиб келган «Ўзбекгидроэнерго» компанияси тасдиқлаган.
Сангинов мазкур лавозимда 2023 йилнинг июлидан буён ишлаб келаётган ва бир муддат олдин бошқа ишга ўтгани айтилган Баҳодиржон Сидиқовнинг ўрнини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Б.Сидиқов 2023 йил 11 март куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси этиб тайинланганди. Тайинловга қадар у Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, 2019-2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган.
Маълумот учун, Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов — Ўзбекистон давлат арбоби, 2017 йилдан буён «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси ҳисобланади.
У 1982 йилда Тожикистон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
2025 йил сентябр ойида унинг раҳбарлигида Қуйи Чотқол ГЭС ва Норин ГЭС-1 каби йирик лойиҳалар қурилишини якунлаш масалалари муҳокама қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter